НОМОЗ ҲАҚИДА

ID: 14185

04.07.2026

222

Савол:

Бомдод номозодан кийин уҳласа боладими Мен копинча чарчаб уҳлаб қоляпман

Жавоб:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Бомдоддан кейин ухлаш ҳаром (гуноҳ) эмас, лекин имкон қадар бу вақтда ухламаслик тавсия этилади. Исломда куннинг бошланиш вақти - барака ва ризқ тақсимланадиган вақт ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, умматимнинг саҳарги (вақтли бошлаган) ишларига барака бер», деб дуо қилганлар. Шу сабабли, бомдоддан кейин то қуёш чиққунча уйғоқ ўтириш, зикр, дуо ёки фойдали ишлар билан машғул бўлиш суннат ва жуда фазилатлидир. Саҳобалар ва улуғ олимлар бу вақтда ухлашни макруҳ (ёқтирилмаган иш) деб билишган, чунки бу вақтдаги уйқу ризқ ва бараканинг камайишига сабаб бўлади дейилган. Хулоса қилсак имкон қадар бомдод намозидан кейин ухламаслик зикр ва Қуръон қироати каби ишлар билан машғул бўлиш мустаҳаб иш бўлади. Зарурат бўлганда ухлаш жоиз бўлади. Валлоҳи аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар