Ассалому алекум Ва Раҳматуллоҳи ва баракотуҳ менда савол бор эди мен Instagramda видео жойлайман мени йўналишим шуки Youtubeda бой одамлар берган интервйусини кесиб қисқа маноли жойини инстага қўяман аниқроғи энди шу йўналиш бошламоқчиман Бу ишим ҳалолми шуни орқасидан топган пулим ҳалол боладми, шариатда қандай шуни билмоқчи эдим.
Бошқа бир кишининг меҳнати ва ижод маҳсули бўлган видео, матн ёки бошқа асардан унинг рухсатисиз тижорий мақсадда фойдаланиш, уни кесиб ёки ўзгартириб тарқатиш жоиз эмас. Бу иш муаллифнинг ҳаққига тажовуз қилиш ҳисобланади. Фаолиятингиз ҳалол бўлиши учун видео эгасидан рухсат олишингиз лозим.