ҲОМИЛАДОРЛИК

ID: 3760

30.10.2025

106

Савол:

> Ассалому алайкум, ҳурматли муфтий. Менинг қизим 8 ҳафталик ҳомиладор эди. Унинг қўлида 6 ойлик чақалоғи бор. Шифокорлар айтишича, агар жарроҳлик йўли билан бола туғилса, бачадони йиртилиб, ҳаёти хавф остида қолади, ҳомила эса барибир ўлик туғилади. Шу сабабли шифокор тавсияси билан таблетка ёрдамида ҳомила туширилди. Бу иш фақат ҳаётни сақлаб қолиш учун, тиббий зарурат билан амалга оширилган. Шу ҳолатда шариат нуқтаи назаридан бу гуноҳ саналадими ёки зарурат сабабли жоиз ҳисобланадими? Раҳмат. Алоқа учун: [исмингиз] – [телефон рақамингиз 90 442 9760

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Шариатимизда "заруратлар ман қилинган ишларни мубоҳ қилади" деган муҳим қоида бор. Онанинг ҳаёти ҳомиланинг ҳаётидан устун туради. Сизнинг вазиятингизда, малакали шифокорлар онанинг ҳаётига аниқ хатар борлигини ва ҳомиланинг барибир нобуд бўлишини тасдиқлашган. Шундай экан, онанинг жонини сақлаб қолиш мақсадида, тиббий зарурат йузасидан қилинган бу амал жоиз ҳисобланади ва иншаАллоҳ, гуноҳ саналмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар