ҲОЖАТХОНАГА КИРИШДАН АВВАЛ ЎҚИЛАДИГАН ДУО

ID: 292

04.04.2025

98

Савол:

Ҳожатхонага кирганда қайси дуони ўқилади ва бу дуо қайси ўринда ўқилади?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Киши ҳожатхона бор жойда ҳожатхонага киришидан аввал, ҳожатхона йўқ жойда эса қазо ҳожат қилиш учун кийимини ечишидан аввал қуйидаги ҳадиси шарифда келган дуони ўқийди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кираётганларида:

اَللَّهُمَّ  إِنَّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبْثِ وَالْخَبَائِثِ

“Аллоҳумма инний аъуузу бика минал хубси вал хобаиси” дуосини ўқир эдилар”.

Маъноси: Аллоҳим, эркак ва аёл шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилайман (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Агар ҳожатхонага киришдан аввало ёки очиқлик жойда кийимлар ечилишидан аввал бу дуони айтиш ёддан кўтарилган бўлса, ҳожатхонага киргандан сўнг ёки кийимлар ечилганидан сўнг овоз чиқармасдан қалбида бу дуони ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар