Ҳижрий ҳисобда қайси ойдан кейин қай бири келишини билмайман. Иложи бўлса ҳамма ойларни номи билан билишни хоҳлардим. Олдиндан раҳмат!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Улар қуйидаги номлар билан йуритилади:
Муҳаррам;
Сафар;
Рабиул аввал;
Рабиус соний (ёки Рабиъул охир);
Жумодул аввал;
Жумодус соний (ёки Жумодул охира);
Ражаб;
Шаъбон;
Рамазон;
Шаввол;
Зулқаъда;
Зулҳижжа.
Динимизда Рамазон ойи, ҳаж мавсуми каби ибодатларни вақтини белгилашда ҳижрий-қамарий тақвим (календар)дан фойдаланилади. Бу тақвим ойнинг фалакдаги ҳаракатига асосланади. Ҳилол (янги ой) кўринса, эртаси кундузи ойнинг биринчи куни ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий ойлар 29 ёки 30 кун бўлади. Шу сабабли бир ҳижрий-қамарий йил 354 кун бўлиб, мелодий йилдан 11 кун кам бўлади. Ҳижрий-қамарий тақвимнинг биринчи куни Муҳаррам ойининг биринчи кунидан бошланади.
Ҳижий-қамарий тақвимдан фойдаланишга иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу даврида, яъни 16 ҳижрий йилнинг Рабеъул аввал ойида қарор қилинди ва келадиган 1-Муҳаррам 17 ҳижрий йилнинг боши деб ҳисобланди. Ҳижрий-қамарий йилнинг бошланишига Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилган йиллари асос қилиб олинди. Бу мелодий 622 йилга тўғри келади. “Ҳижрий”, деган сўз “ҳижрат (кўчиш)га тегишли”, “қамарий” эса “ойга тегишли” деган маънони билдиради.
Қамарий тақвимдан Ислом келишидан аввал ҳам араб қабилалари фойдаланишган. Лекин ойларнинг исмлари ҳар хил бўлган. Мана шу турли хиллик улар учун муҳим тижорат ва ибодат мавсуми бўлган ҳаж вақтини белгилашда мушкиллик туғдирган. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг бешинчи боболари Килоб ибн Мурра ҳаётлигида қабила бошлиқлари мажлис қилишиб, ой номларини бир хил қилишга келишадилар. Ой номларини эса воқеъликдан келиб чиқиб қўйишади:
Ҳижрий-қамарий йил мелодий йилдан 11 кун камлиги ва ҳар йили 11 кун эрта келганлиги сабабли, ойлар йилнинг турли фаслларида айланиб келади. Табиийки, дастлабки номланишидаги маъноларга тўғри келмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.