Ассалому алайкум. Мен бобомдан (дадамнинг дадасидан) қарз олган эдим, ҳали қайтарганим йўқ эди. Улар вафот қилдилар. Энди қарзимни қандай қайтарсам бўлади? Бувим (дадамнинг онаси) ҳали ҳаётлар, у кишига берсам, мендан қарз узиладими?
Ваалайкум ассалом. Бобонгиздан олган қарзингиз эндиликда мерос мулки ҳисобланади. Бу маблағда барча меросхўрларнинг ҳаққи бор. Қарзни барча ворисларга, яъни бувингиз, отангиз ва бошқаларга маълум қилиб, шаръий тақсимот асосида бўлиб олишлари учун уларга топширишингиз лозим. Валлоҳу аълам.