Ношаръий йўллар билан топилган маблағлардан қурбонлик қилинадими?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонликни ҳалол-пок йўллар билан эришилган маблағдан қилиш керак. Уни ҳаром молдан қилишнинг савоби йўқ.
Динимиз ҳалол касб билан шуғулланиш ва ҳалол йўллар билан мол топишни талаб қилади. Ҳаром йўллар билан мол топган киши ҳаёт бўлса ўзи, ўзи бўлмаса меросхўрлари, ўзганинг молини асл эгаларига қайтаришлари керак. Асл эгалари топилмаса, савоб умид қилмасдан камбағалларга ёки хайрли ишларга сарфланади.
Ҳаром молдан нафақа қилинган ибодатлар қабул бўлмайди. Қабул бўлмагани учун савоб ҳам ҳосил бўлмайди. (Аллома Ибн Обидин, “Раддул муҳтор” китоби)
Ибодатларга, жумладан, қурбонликка ҳам ҳалол молдан сарфлаш шартдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.