Шахмат мусобақалари ташкил қилишяпти. Қатнашиш 50 000 сўмдан, аммо ҳеч қандай халқаро расмий рейтинг баллари берилмайди, шунчаки турнир. Мукофотга умумий йиғилган пулнинг, яъни қатнашувчиларнинг берган пулларининг 60% қўйилган. Бундай ҳолатда бу нарса қимор бўлиб қолмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу ҳолат қимор ҳисобланади. Фиқҳга кўра, мусобақада иштирокчиларнинг ўзларидан йиғилган пулларни мукофот сифатида тақсимлаш қимор дейилади. Зеро, бунда ҳар бир иштирокчи ўз пулини "тикиб", бошқаларнинг пулини йутиб олиш эҳтимоли учун хатарга қўймоқда. Агар мукофот жамғармаси иштирокчилардан эмас, учинчи томон, яъни ҳомий томонидан молиялаштирилса, бу ҳолатда қимор бўлмас эди. Шу сабабли, бундай мусобақада қатнашиш динимиз аҳкомларига кўра дуруст эмас. Валлоҳу аълам.