ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ

ID: 3217

12.10.2025

253

Савол:

Ассалому алайкум мени кўп қаватли уйларда бир хонали уйим бор уни ижарага бериб фойдаланишим мумкинми? Уни пули ман ва фарзандларим учун халолми ва бир йил тулганда шу уй учун хам закот бераманми? Хозир у уйни олганимизга 4йилдан ошди биз уни пулини оилага рузгорга ишлатамиз шу ишим тугрими .? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Жавоб:

Ўз уйингизни ижарага беришингиз ва ундан тушган даромадни оилангиз нафақасига ишлатишингиз шаръан жоиз. Бу даромад сиз ва фарзандларингиз учун ҳалолдир. Уй-жой каби асосий ҳожат учун мўлжалланган мулкдан закот берилмайди. Бироқ, агар бу уйни сотиш (тижорат) ниятида олган бўлсангиз, унинг қиймати закот нисобига етса ва бир йил тўлса, қийматининг қирқдан бирини закот қилиб берасиз. Модомики, сотиш ниятингиз йўқ экан, унга закот вожиб бўлмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар