ҲАЛОЛМИ ЁЪҚМИ?

ID: 3750

30.10.2025

69

Савол:

Ассалому алайкум. Мен қайнона-қайнотам билан бирга яшайман. Қайнонамнинг гепатит С касали ва қандли диабетлари бор. Қачон қарама, касаллар. Шу сабабли доим дори-уколдалар. Гепатит касаллигидан давлатдан нафақа олмоқчи бўлдилар. Унинг учун ҳужжатларини тайёрлашда рост билан бирга пора ва ёлғон ҳам аралашди. Ҳужжатга "сирроз" деб ёздирдилар. Лекин чиндан ҳам доим даволаниб турадилар. Шу тайинланган нафақа пуллари қанчалик ҳалол? Ўша пулдан ўз ихтиёрлари билан менга ва менинг болаларимга нимадир олиб берсалар ёки едирсалар жоизми?

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Ҳужжатга ёлғон маълумот ёздириш ҳам пора бериш катта гуноҳдир. Бу ишдан тавба қилиш шарт. Агар қайнонангиз ўша ёлғон ташхиссиз, ўзларининг ҳақиқий касалликлари билан ҳам давлат мезонларига кўра нафақа олишга ҳақли бўлсалар, олган пуллари ўзлари учун ҳалол бўлади, лекин ёлғон ва поранинг гуноҳи алоҳида. Борди-йу, бу нафақа фақатгина ёлғон ва пора сабабли тайинланган бўлса, бу пул ҳалол бўлмайди. Бундай пулдан сиз ва фарзандларингизнинг бирор нарса қабул қилишингиз ёки ейишингиз жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар