ҲАЙЗ МАСАЛАСИ

ID: 3962

06.11.2025

179

Савол:

Мен одатда беш кун ҳайз ҳолатидан пок бўлардим. Бу сафар ҳам покландим деб ғусл қилдим, бомдод намози ва Қуръон ўқидим. Пешин пайтида яна узрли ҳолатда эканимни билдим. Бу ҳолатимнинг ҳукми қандай?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда намоз, рўза каби ҳайзда тақиқланган ибодатларни қилмай турасиз. Чунки одатингиз ўзгараётган бўлиши мумкин. Агар беш кундан кейин ҳам қон келиб, ўн кун ва ундан кам муддатда тўхтаса, одатингиз ана шу муддатга ўзгарган бўлади ва бу кунлар ҳайзли кунларингиз ҳисобланади. Агар ўнинчи куни тўхтамай, ўн биринчи кунда ҳам келса, одатингиз беш кунда турган бўлиб, кейинги кунларда истеҳоза қони келаётган бўлади ва орадаги беш куннинг қазосини ўқиб қўясиз. Одатдан кейинги кунларда келаётган қон истеҳоза бўлиши мумкин деган тахмин билан ғусл қилиб, намозларни ўқишга киришмайди. Балки ўн кунга етишини кутиб туради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар