Динимизда эркак қўй ва эчкиларни бичиш ҳақида нима дейилган? Бу иш гуноҳми ёки гуноҳ эмасми? Баъзи бир инсонлар жоиз дейишяпти, шу ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Аллоҳ рози бўлсин!
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қўй, эчки ва молларни семиртириш ва гўшти ширин бўлиши учун бичишга шариатимиз рухсат беради. Бу ҳақида "Мавсуаътул фиқҳийя" китобида бундай дейилган:
قرر الحنفية أنه لا بأس بخصاء البهائم ؛ لأن فيه منفعة للبهيمة والناس
яъни: "Ҳанафийлар ҳайвонларни бичишда зарар йўқлигига қарор қилган. Чунки, уларни бичишда ҳайвон ва одамларга фойда бор". Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.