Қуръони карим тиловат қилинаётганда тасбеҳ айтса бўладими?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон тиловат қилинганда уни тинглаш ва жим туриш вожиб амал. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ
"Қуръон ўқилганда унга қулоқ тутинг ва жим бўлинг. Шунда раҳм қилинурсиз", — деган (Аъроф сураси, 204-оят).
Қолаверса, тиловатни тинглаш ҳам катта ибодат саналади. Шунинг учун тиловатни тинглаш керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.