ҚУРЪОН ТИНГЛАШ ОДОБИ

ID: 2572

15.09.2025

210

Савол:

Ошхонада идиш йуваётганда, овқат қилаётганда телефондан Қуръон эшитиб қилса бўладими ?

Жавоб:

Ошхона ишларини қилаётиб телефон орқали Қуръон тиловатини эшитиш мумкин. Бундаги асосий шарт – тиловатга имкон қадар қулоқ солиш ва Каломуллоҳга нисбатан ҳурматни сақлашдир. Агар бажараётган ишингиз фикрингизни бутунлай банд қилиб, тиловатни англаш ва унга қулоқ солишга халақит берса, бу Қуръон одобига зид ҳисобланади. Шу сабабли, уламолар инсонлар тинглашга имкони бўлмайдиган даражада шовқинли ва банд жойларда тиловат қилишни Қуръонни беҳурмат қилиш деб билишган. Хулоса шуки, агар фикрингиз жам бўлса эшитишингиз мумкин, акс ҳолда тиловатни тўхтатиб қўйиш афзалдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар