ҚУРЪОНИ КАРИМГА НИСБАТАН ЭҲТИРОМ

ID: 534

04.04.2025

26

Савол:

Қуръон китобини киндикдан пастга тушурмаслик керакми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Қуръони Карим Аллоҳнинг каломидир. Унга тааллуқли барча ашёларга эҳтиром вожибдир. Шу эътибордан, мушаф муқаддас китоб саналади. Уни улуғлаш Аллоҳ таолони улуғлаш сирасига киради.

Аллоҳ таоло айтади:

ذَلِكَ وَمَنْ يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِنْ تَقْوَى الْقُلُوبِ  

(Гап) шудир. «Ким Аллоҳнинг шиъорларини улуғласа, бу қалбларнинг тақвосидандир» ("Ҳаж" сураси, 32-оят). «Аллоҳнинг шиъори» деганда У Зотни эслатадиган, англатадиган нарса тушунилади. Мушаф Аллоҳ таолонинг шиъорларидан, балки энг улуғ шиъорларидан эканида шубҳа йўқ.

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Мушафни ҳурмат қилиш вожиблигига мусулмонлар барча замонларда иттифоқ қилганлар».

Уламолар мушафга нисбатан мусулмон киши риоя қилиши керак бўлган бир қанча одобларни санаб шу қаторда шундай дейишган: Мушафни имкон қадар йуқори, эҳтиром кўринишига зид бўлмаган тарзда тутиш лозим. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак. Мушафни қучоққа қўйиб ўтириш, ерга қўйиш ҳам одобга зиддир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар