ҚУРОН

ID: 3555

23.10.2025

57

Савол:

Тирик инсонларга ҳам бағишлаб хатм қурон ўқиса бўладими.Менинг ота онам ҳаёт уларга бағишлаб ўқисам бўладими

Жавоб:

Ҳа, бўлади. Бир киши рўза, намоз, садақа ёки хатми Қуръон каби ибодатлар савобини вафот этганларга ҳам тирикларга ҳам бағишлаши жоиз. Бунда ибодатнинг фарз ёки нафл бўлишининг аҳамияти йўқдир. Аллома Ибн Обидин роҳимаҳуллоҳ шундай нақл қиладилар: وَفِي الْبَحْرِ: مَنْ صَامَ أَوْ صَلَّى أَوْ تَصَدَّقَ وَجَعَلَ ثَوَابَهُ لِغَيْرِهِ مِنْ الْأَمْوَاتِ وَالْأَحْيَاءِ جَازَ، وَيَصِلُ ثَوَابُهَا إلَيْهِمْ عِنْدَ أَهْلِ السُّنَّةِ وَالْجَمَاعَةِ كَذَا فِي الْبَدَائِعِ، ثُمَّ قَالَ: وَبِهَذَا عُلِمَ أَنَّهُ لَا فَرْقَ بَيْنَ أَنْ يَكُونَ الْمَجْعُولُ لَهُ مَيِّتًا أَوْ حَيًّا. وَالظَّاهِرُ أَنَّهُ لَا فَرْقَ بَيْنَ أَنْ يَنْوِيَ بِهِ عِنْدَ الْفِعْلِ لِلْغَيْرِ أَوْ يَفْعَلَهُ لِنَفْسِهِ ثُمَّ بَعْدَ ذَلِكَ يَجْعَلُ ثَوَابَهُ لِغَيْرِهِ، لِإِطْلَاقِ كَلَامِهِمْ، وَأَنَّهُ لَا فَرْقَ بَيْنَ الْفَرْضِ وَالنَّفَلِ. “Баҳр” китобида ёзилишича: “Ким рўза тутса ёки намоз ўқиса ёки садақа қилса ва савобини ўзидан бошқа тириклар ва ўликларга бахшида қилса жоиз ва Аҳли сунна вал-жамоа наздида ушбуларнинг савоби уларга етади (“Бадоеъ”). Йуқоридаги сўзлардан маълум бўладики, савоб ҳадя қилинаётган инсон вафот этган ёки тирик бўлишини фарқи йўқдир. Яна, бир ибодатни бошқа инсон учун, деб ният қилиши ёки уни ўзи учун қилиб, савобини бошқага бағишлашининг фарқи йўқлиги уламолар сўзларининг умумийлигидан маълумдир. Қолаверса савобини бағишлашда фарз ва нафл ибодатлар ўртасида ҳам фарқ йўқлиги очиқдир” ("Раддул муҳтор" китоби).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар