Домла пешин намози бошланишига неча минут қолганда қазо намози ўқиб бўлмайди. Яъни қиём вақти қанча. Раҳмат.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуёшнинг тиккага келишини бир вақтга белгилаб бўлмайди. Чунки фасллар ўзгариши билан қиём вақти ўзгариб туради. Бунинг устига турли минтақаларда ҳам қиёмнинг вақти турлича бўлади.
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламдан намозларнинг вақти ҳақида сўралди. У Зот: "Бомдод намозининг вақти қуёшнинг аввалги шохи чиқмагунча, Пешин намозининг вақти қуёш осмон қорнидан заволга кетгандан", – дедилар. Заволни билиш учун текис жойдаги бирор нарсанинг соясига назар солиш керак. Агар соя тўхтаб турса, қиём вақти (қуёш тиккага келган вақти) бўлади. Агар соя узая бошласа, завол вақти бўлади (“Кифоя” китоби, 1-жилд)
Хуллас, асл соя узая бошлагунча намоз ўқилмай туради. Қиём вақти 7-8-10 дақиқагача чўзилиб, бунда вилоятлар бир биридан бироз фарқ қилади. Валлоҳу аълам.