Мен Ҳанафий мазҳабида денгиз маҳсулотлари (қисқичбақа креветка) ҳалол эмас деган жавобни ўқидим. Лекин супермаркетдаги кўплаб денгиз маҳсулотларига ҳалол деган литсензия берилган. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларида денгиз ҳайвонларидан фақат балиқни ейиш ҳалол ҳисобланади. Қисқичбақасимон ҳайвонларни ейиш ҳалол эмас. Айнан Креветкани баъзи Ҳанафий мазҳабидаги халқлар (масалан, Мисрликлар) балиқ, деб ҳисоблаганлари учун уни ейишни ҳалол санаганлар. Лекин бизнинг урфимизда уни ҳеч ким балиқ демаган ва шу сабабли уламоларимиз ҳам уни ейиш дуруст эмас деганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.