Ассалому алайкум, устозлар! Баъзида қилган баъзи бир савобли амалларимни бировга: «Аллоҳнинг ҳидояти, тавфиқи ва фазли билан шу амални қилганман», дейман. Ёки ниятим мақтаниш бўлмаса-да, баъзи бир амалимни шунчаки айтиб қўяман. Бировга айтган шу савобли амалимнинг ҳукми нима бўлади? Савоби камаядими ёки амалим ҳабата бўладими?
Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракатуҳ. Барча амалларнинг қабул бўлиши ва ажр ёзилиши ундан кўзланган ниятга боғлиқдир. Агар сиз қилган яхшилигингизни одамлар билсин, мақтасин ёки обрўйим ошсин деган мақсадда айтган бўлсангиз, бу риё ҳисобланади ва амалнинг савобини йўққа чиқаради. Аммо ниятингиз мақтаниш эмас, балки Аллоҳ таолонинг сизга берган муваффақияти ва неъматини эътироф этиш бўлса, бу ишингиз риё бўлмайди ва иншааллоҳ, савоби камаймайди. Валлоҳу аълам.