Биз ҳозир касалхонадамиз намоз ўқиган вақтимизда қибла тарафда одам бўлади. Ухлаётган ёки дам олаётган бўлади. Шунинг зарари йўқми?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар қибла тарафдаги киши ҳаракатланиб турган бўлмаса ёки гапириб турган бўлмаса балки жим ўтирган ёки ётган ёки ухлаётган бўлса, унга қараб намоз ўқиш жоиз.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади:
كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يصلي من صلاة الليل كلها وأنا معترضة بينه وبين القبلة، فإذا أراد أن يوتر أيقظني فأوترت
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунни барчасида намоз ўқирдилар. Мен эса у зот билан қибла орасида кўндаланг бўлиб ётар эдим. Агар витр ўқишни хоҳласалар, мени уйғотардилар. Мен ҳам витр ўқир эдим”. Имом Муслим ривояти. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.