ҚАСР ҚИЛАМАНМИ?

ID: 3091

07.10.2025

58

Савол:

Ассалому Алайкум. Мен уйдан чиқаётганда 15- кундан зиёд ( 20 кун) қолишни нийят қилган эдим. Бориб 2-3 кун ишладик, кейин ишимиз тез битадиган бўлиб қолди яъни 15 кундан кам кунларда айтишларича лекин ишимиз 15 кундан чўзилиб қолиш эҳтимоли ҳам бор шунда мен муқим бўлиб қоламанми ёки мусофир?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Сиз дастлабки ниятингизга кўра муқим бўлгансиз ва муқимлигингиз гарчи 15 кундан кам туришингиз аниқ бўлган бўлсада то сафар қилмагунингизча давом этади. Чунки Сиз учун ҳозир истиқомат қилиб турган жойингиз иқомат ватани дейилади ва иқомат ватани сафар қилиш билан йўққа чиқади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар