ҚАСР ЎҚИШ

ID: 3973

06.11.2025

141

Савол:

Маълумки, сафарда намозлар қаср ўқилади. Қаср қилиб ўқиш вақти қачон тугайди?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусофирнинг намозни қаср қилиб ўқиши икки асосий ҳолатда тугайди ва у муқимга айланади:

  1. Киши ўзининг доимий яшаш жойи, яъни ватани аслийси қайтиб кириши билан сафар ҳукми бекор бўлади.
  2. Агар мусофир сафар давомида бирор аниқ жойда – бир шаҳар ёки қишлоқда 15 кун ёки ундан кўпроқ муддат туришни ният қилса, ўша ерга кирган заҳоти муқимга айланади.

Бундай ният қилинган жой унинг учун вақтинчалик ватан, яъни ватани иқомат деб аталади. Шу икки ҳолатдан бири йузага келган пайтдан эътиборан, намозларни қаср қилиш тўхтатилади ва тўрт ракатли фарзлар тўлиқ ўқилади. Агар 15 кундан кам туришни ният қилса ёки қачон кетиши номаълум бўлиб, "ишим бугун-ерта битади" деган ўйда бўлса, у ҳолда қаср ўқишда давом этаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар