ҚАРЗ

ID: 2825

25.09.2025

39

Савол:

Ассаламу алайкум домла, аввалом бор вақтизни ажратганиз учун раҳмат, Қисқача қилиб чунтураман, домимизни сотдик ва участка (ҳовли) олдик, ва бу ҳовлини ремонтига пул керак бўлип қолди. Дадам бизга айтмасдан жуда яқин тоғаларидан қарз олдилар, ва уйни қолган ремонтини битирдилар, ва адами ишлари йурушми қолди ва қарзи қайтаролмай қолдилар, лекин узиб бериш ниятида йурибдилар, ва бир неча бор бизга яъни оила азоларимизга ҳам босим қилишга ҳаракат қилишди "дадангни қарзини ҳамманг берларинг" деб, лекн биз қарзни қайтариш ниятидамиз, ва қариндошларни орасида Бу уй ҳаром деб гап тарқатишвотти экан, шу гап ростми? Ва бизга босим отқазишлари ҳам тоғрими?

Жавоб:

Қарз эвазига таъмирланган уй асло ҳаромга айланиб қолмайди, чунки қарз уйга тааллуқли эмас, балки отангизнинг зиммасига тегишлидир. Шариатда қарз кимнинг номидан олинган бўлса, ўша инсон жавобгар ҳисобланади, шу сабабли қарз берувчиларнинг бутун оилага босим ўтказиши ноўриндир. Аксинча, динимиз қарздорга қийинчилик етганда унга муҳлат беришга ва сабр қилишга ундайди. Отангизнинг нияти қарзни узиш экан, имконият топилиши билан уни адо этиши лозим. Энг асосийси, бу ҳолат сабабли қариндошлар орасидаги силаи раҳм узилиб қолмаслигига ҳаракат қилинглар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар