Мен бир дўстимга машинани насия савдога 1.5 йилга $8250 га бердим. У мендан машинани олиб, сотиб кетди Полшага. У эрга бориб, машина олди ва такси миниб ишлаяпти. Муддат тугаб, яна 1-2 ой ўтиб ҳам кетди, пул бермади. Энди мен шу Полшада олган машинасини $8250 га сотиб олдим. Энди мендан қарзи қолмадими? Ва яна мендан шу машинани насия савдога сўраяпти, ойига $1000 дан. 9 ойга берсам бўладими? Ҳалолми? Рибо йўқми? Қаерда адашдим, шуни тушунтириб беринг. Аллоҳ рози бўлсин, қийналиб кетдим.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Машинани қарз эвазига $8250 га сотиб олиб, ўзаро ҳисоб-китоб қилганингиз дуруст. Аммо уни ўша заҳоти ўзига қимматроққа насияга қайта сотиш «Байъул ийна» бўлиб, жоиз эмас. Чунки бу ҳолатда орадаги нарх фарқи ҳақиқий савдо фойдаси эмас, балки қарз муддатини узайтириш эвазига олинаётган яширин рибога айланиб қолади. Шу сабабли, машинани унга эмас, бошқа харидорга сотишингиз лозим. Валлоҳу аълам.