ҚАРЗ БЕРИШ ЭВАЗИГА МАҲСУЛОТНИ АРЗОН ОЛИШ

ID: 1137

29.04.2025

93

Савол:

CАВОЛ: Мисол учун А исмли шахс машина сотувчиси. Машиналарини 10 мингдан сотаётган бўлса, Б исмли шахс унинг машинасини сотиб олмоқчи бўлса, А исмли шахсга “Мен сенга тижоратингни янада ривожлантириш учун маълум миқдор қарз бераман, фақат 10 минглик машинани менга 7 мингга сотасан”, деб келишса бўладими?

Жавоб:

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда бундай келишув жоиз эмас. Чунки ҳар қандай қарз фойда келтирса, рибо ҳисобланади. Бунга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан нақл қилинган қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади: "كلُّ قرض جرَّ منفعة فهو ربا" (رواه البيهقي) “Ҳар қандай манфаат келтирган қарз – рибодир” (Имом Байҳақий ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар