Ассалому алайкум. Дўстимнинг мендан қарзи бор. Ҳар сафар қарзимни сўраганимда аниқ жавоб бермайди. Саволим шуки: қарзни қандай ҳолатларда қиёматга қолди деб айтса бўлади?
Ваалайкум ассалом. Қарздор қарзини тўламай вафот этса ва ортидан тўлашга этарли мерос қолмаса, шундагина ҳаққингизни олиш қиёматга қолган ҳисобланади. Модомики қарздор тирик экан, ҳаққингизни чиройли услубда талаб қилишда давом этинг.