Ассалому алайкум, устоз. Бундан 8 йил олдин 500 АҚШ доллари ($) қарзим бор эди. Шароитим йўқлиги сабаб бера олмадим. Энди ҳозир шу пулни ўша пайтдаги курсда қайтариб бераманми? Мисол учун, ўша пайт $ курси 700 минг сўм эди. Шу нархда қайтариб бераманми ёки ҳозирги курсда қайтариб бераманми?
Ваалайкум ассалом. Қарз қайси валютада олинган бўлса, вақт ўтиши ёки курс ўзгаришидан қатъи назар, айни ўша валютада қайтарилиши шарт. Сиз 500 АҚШ доллари олган экансиз, гарчи ҳозир курс фарқ қилса ҳам, айнан 500 доллар қилиб қайтарасиз. Чунки сизнинг зиммангиздаги қарз сўмда эмас, балки долларда собит бўлган.