Қарздор одам закот бермайди, деб эшитганман. Ушрда ҳам шундай бўладими? Сўраётганим сабаби менинг қарзларим бор. Қарзим бўла туриб, деҳқончилик маҳсулотларимдан ушр беришим керакми?
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қарздор бўлиш ушр беришдан ман қилмайди.
Чунки ушр билан закотнинг бир неча фарқлари бор:
ويجب العشر على المديون بخلاف الزكاة
“Закотга хилоф равишда ушр қарздорга ҳам вожиб бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.