Ассалому алайкум роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ! Ҳурматли устозлар бомдод намозининг вақти айтайлик 1 соат бўладиган бўлса,шунинг аввалги ярим соатида қазо намозлар ўқиб кейинги ярим соатида бомдодни ўқиса бўладими? Ёки аксинча аввал бомдодни ўқиб олиб, кейин бомдоднинг вақти чиққунча қазо намозлар ўқиса бўладими?Жавобингиз учун раҳмат Аллоҳ таоло барчаларингиздан рози бўлсин !
Ва алайкум ассалом. Ҳа, бу вақтда фарз ва витр намозларининг қазосини ўқиш жоиз бўлади. Шу каби тиловат саждаси қилиш ва жаноза намозини ўқиш ҳам жоиздир. Аммо бу вақтда нафл намозларини ўқиш макруҳ бўлади. Шунингдек, банданинг феъли сабабли вожиб бўлган назр, тавоф намози, охирига етказилмай бузиб йуборилган нафл намозларининг қазосини ўқиш ҳам макруҳ саналади. Чунки аслида бу намозлар бандага вожиб эмас эди. Шунинг учун улар ҳам нафл намозининг ҳукмида бўлади. ("Муҳийти Бурҳоний" китоби асосида). Валлоҳу аълам.