ҚАЗО НАМОЗЛАР ЎҚИШ ТАРТИБИ

ID: 4024

08.11.2025

204

Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Аёлларга 9 ёшдан намоз буйурилган. Мен ҳозир 28 ёшдаман. 3 ой бўлди, қолдирмай ўқишга ҳаракат қиляпман, иншааллоҳ. Аввал ҳам ўқирдим, лекин қазо кўп қазо қилиб ўқирдим. Аллоҳ ўзи кечирсин, астағфируллоҳ. Шу кўп йиллик намозларимни, яъни белгиланган вақтдан бошланган қазоларимни қай тартибда ўқисам бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

Жавоб:

Ваалайкум ассалом вароҳматуллоҳ вабарокатуҳ. Шариатимиз аҳкомларига кўра, намоз аёл кишига балоғатга етган, яъни илк бор ҳайз кўрган ёки бу ҳолат кечикса, 15 ёшга тўлган вақтидан бошлаб фарз бўлади. Аввало, шу балоғатга етган даврингиздан ҳозиргача ўқилмаган намозларингизнинг тахминий ҳисобини, эҳтиёт йузасидан бироз кўпроқ қилиб, чиқариб олинг. Бу ҳисобдан балоғатга етгандан кейинги ҳайз ва нифос кунларини чиқариб ташлайсиз, чунки у кунлардаги намозларнинг қазоси ўқилмайди. Қазоларни ўқишда «Зиммамдаги энг охирги қазо бўлган бомдод (ёки пешин ва ҳ.к.) намозининг фарзини ўқишни ният қилдим» дея адо этиб боринг. Имкон қадар барча бўш вақтларингизни қазоларни ўқишга бағишлаб, бу улкан қарздан тезроқ қутулишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар