ҚАЗО НАМОЗЛАРИ ҲАҚИДА САВОЛЛАР

ID: 8422

28.02.2026

297

Савол:

Қазо намозларини тўғри ва тартибли адо қилиш бўйича фиқҳий изоҳ берсангиз.

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўз вақтида ўқилмаган намоз фақат қазосини ўташ билан зиммадан соқит бўлади. Ҳар бир ўқилган намоздан кейин қазо намозларни ўқишингиз мумкин. Кўп йил ўқилмаган намозларнинг қазосини ўқишда тартиб шарт эмас, лекин шунда ҳам улар орасидаги ўзаро тартибга риоя қилиш (яъни олдин бомдод, кейин пешин, сўнг асрни ўқиш) мустаҳаб ҳисобланади (“Фатовойи Ҳиндия” китоби).

Қазо намозларни куннинг исталган пайтида ўқиш мумкин. Фақат уч маҳал бундан мустасно: қуёш чиқаётган пайт, кун қиёмга (тиккага) келганда ва қуёш ботаётганда. Мана шу учта вақтда қазо намозларини ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам. Кўпроқ маълумотни ушбу ҳаволалар орқали маълумот олишингиз мумкин. https://t.me/diniysavollar/4446 https://t.me/diniysavollar/4523 https://t.me/diniysavollar/4530

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар