ҚАДР СУРАСИНИ ЗАМ СУРА ҚИЛИШ

ID: 2356

04.09.2025

119

Савол:

Ассалому алейкум домла. Мени саволим қадр сурасини зам сура қилиб ўқисам бўлаверадими намозимда? Янги намоз бошлаганман қадр сурасини китобларда қадр кечаси ўқиладиган сура деб ёзиб қўйган, шунга зам сура қилиб ўқийверайми намозимда? Раҳмат жавоб учун

Жавоб:

Албатта, намозда Фотиҳа сурасидан сўнг Қадр сурасини зам сура сифатида ўқиш мутлақо жоиздир. Бу суранинг фазилати улуғ бўлиб, уни фақат Қадр кечасига хослаб қўйилган, деган фикр нотўғри. Шундай экан, хотиржамлик билан Қадр сурасини беш вақт фарз ва бошқа нафл намозларингизда зам сура сифатида ўқийверсангиз бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар