Қабристонга ишлаш учун бордик ва дўстим мени гапга тутди. Бу гаплар севги-муҳаббат, зино ҳақида эди. Қабрлар оралаб бу гапларни гаплашдик. Бунинг ишимизнинг ҳукми қандай?
Тавба қилиб, истиғфор айтиш керак. Бу каби гаплар шаҳвоний маънода айтилса ва бу билан зино каби гуноҳларнинг ҳаром экани, бу ишдан қайтиш лозимлиги ҳақида тарғиб учун айтилмаса, нафақат қабристонда, балки ҳеч қаерда айтиш мумкин эмас. Фойдасиз гап-сўзлардан тийилиш керак.