ҒУСЛ ҚИЛИШ ШАРТМИ

ID: 4943

09.12.2025

451

Савол:

Тушда нопок бўлиб қолса намоз ўқиш мумкинми

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жунуб бўлган кишига ғусл қилиш вожиб бўлади. Ғусл қилмасдан туриб намоз ўқиш, Қуръон ўқиш (ёддан бўлса ҳам), Қуръони каримни ушлаш, масжидга кириш мумкин эмас. Ғусл қилиши шарт бўлган одам ўзи соғлом ва одатдаги шароитда бўлса, албатта ғусл қилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

وان كنتم جنبا فاطهروا

“... агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)...” – деб марҳамат қилган. (Моида сураси, 6-оят). Ғусл қилиш тартиби ушбу ҳаволада баён қилинган https://t.me/diniysavollar/7262

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар