Кунда кун ора эрталаб уйқудан тургач ич киймимда оқ доғларни кўраман.Туш кўрмайман. Ҳар сафар уйқудан турганимда оқ доғларни кўрганимда ғусл вожиб бўладими?
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Уйқудан турган киши эҳтиломни эсласа ҳамда кийими ва баданида маний ёки мазийни топса, ғусл вожиб бўлади. Шунингдек, эҳтиломни эслай олмаса ва ухлаётганда жинсий аъзоси қўзғалмаган бўлса, уйқудан туриб намликни топса, ғусл вожиб бўлади. Агар ухлаётганда жинсий аъзоси қўзғалиб турган бўлса, ўйғониб намликни топса, ғусл вожиб бўлмайди. Чунки қўзғалиш мазий чиқишига сабаб бўлади. Намликнинг мазий экани устун қўйилади” (“Мароқил Фалаҳ”)
Бу масалада қуйидаги ҳолатлар бўлиши мумкин:
Ибодат бобида масаланинг эҳтиёти олингани учун чиққан намлик маний бўлган ва тана ҳарорати билан ўзгаришга учраган, дейилади. “Уйқудан турган киши кийимида маний ёки мазийни кўрса, унга ғусл вожиб бўлади” (“Мухтасарул виқоя”, “Ал-Мухтор лил фатво”).
Бу ўринда тушида эҳтилом бўлганини эслай олиши муҳим эмас. Чунки ҳадиси шарифда бундай дейилган:
عن عائشة قالت: "سُئِلَ رسولُ اللهِ صلى اللهُ عليه وسلَّمَ عن الرجلِ يَجِدُ البلَلَ ولَا يَذْكُرُ إِحْتِلَامًا قال يَغْتسِلُ وعن الرجلِ يَرَى أَنه قد احْتَلَمَ ولا يَجِدُ البللَ قال "لَا غُسْلَ عليه" (أخرجه أبو داود وأحمد والدارقطني والبيهقي)
Оиша онамиздан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Уйғонганда намликни кўриб, эҳтилом бўлганини эслай олмаган киши” ҳақида сўралди. У зот: “Ғусл қилади“, дедилар. “Еҳтилом бўлганини эслай оладийу, лекин намликни кийимидан топа олмайдиган киши” ҳақида сўралганда, у зот: “Унга ғусл қилиш вожиб эмас“, деб жавоб бердилар” (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Дорақутний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.