Мени бир ғайридин қўшним касал бўлиб қолди. Касалхонада даволанмоқда, унга шифо сўраб дуо қилсам бўладими ёки мумкинмасми?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғайридинлар ҳаққига шифо ва ҳидоят сўраб дуо қилиш жоиз. Бу ҳақида Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
"Мен гўёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қараб тургандекман, у зот қуйидагича ҳикоя қилаётгандилар: "Пайғамбарлардан бирларини қавми уриб, қонга белаб қўйишди. У пайғамбар йузларидан қонни артиб, "Аллоҳим, қавмимни мағфират қилгин, чунки улар билмайдилар", деб айтардилар". (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.