ЎТИРГАН ҲОЛДА АЗОН ВА ИҚОМАТ АЙТИШ ЖОИЗМИ?

ID: 872

04.04.2025

73

Савол:

Ўтириб азон ва иқомат такбирларини айтиш мумкинми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Жамоат учун ўтириб азон айтиш макруҳ, ёлғиз ўзи учун азон айтса, ўтириб айтса ҳам зарари йўқ. Иқоматнинг кўп ҳукмлари азонникига ўхшайди. Соғлом одам жамоат учун ўтириб иқомат айтиши макруҳдир.

Лекин киши беморлиги сабаб тик туришга қодир бўлмаса, ўзи учун ўтириб иқомат айтиши жоиз.

Ўтириб азон айтишнинг ҳукми ҳақида “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилган:

وَيُكْرَهُ الْأَذَانُ قَاعِدًا وَإِنْ أَذَّنَ لِنَفْسِهِ قَاعِدًا فَلَا بَأْسَ بِهِ

яъни: “Ўтириб азон айтиш макруҳ, агар ўзи учун айтаётган бўлса, зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар