Жияним ўранган лекин тор шим калта кияди шундай йурса бўладими?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кийим кийишнинг мақсадларидан бири авратларни тўсишдир. Шунинг учун эркак ёки аёл бўлсин унинг кийган кийими авратларини тўсиб туриши лозим. Аврати билиниб турадиган даражада тор ва йупқа кийимларни кийишдан шариатимиз қайтарган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қуйидагича ҳадис собит бўлган:
صنفان من أهل النار لم أرهما بعد : رجال معهم سياط كأذناب البقر يضربون بها الناس ، ونساء كاسيات عاريات مائلات مميلات على رؤوسهن كأسنمة البخت المائلة ، لا يدخلن الجنة ولا يجد ريحها ، وإن ريحها ليوجد من مسيرة كذا وكذا (رواه أحمد ومسلم في الصحيح عن ابي هريرة رضي الله عنه).
яъни, “Ўзлари дўзах аҳлидан, лекин ҳануз мен кўрмаган икки тоифа мавжуд. Қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бўлиб, у билан одамларни урадиган кишилар. Яна бири кийим кийган яланғоч, ўзлари йўлдан озган ва бошқаларни ҳам йўлдан оздирувчи аёллар. Бошларида туянинг мункайган ўркачига ўхшашлик бор. Улар жаннатга кирмайдилар ва ҳидини ҳидламайдилар. Ҳолбуки, жаннатнинг бўйи шунча ва шунча (яъни, жуда узоқ) масофадан келиб туради" (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоятлари).
Агар аёл киши тор шим ёки кийим кийган бўлсайу, устидан авратларини сатр қилиб турадиган кенг кийиб олса, бу жоиз. Лекин тор кийимларни ўзини кийиб йуришга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.