ЁШ БОЛАНИНГ ҲАЙВОН СЎЙИШИ

ID: 13

04.04.2025

81

Савол:

Мен қассобман. Турли ёшдаги ёш шогирдларим бор. Мен сўяман, улар тозалаш, бўлиш каби ишларни қилишади. Қурбон ҳайити кунлари буйуртма кўп бўлиб, улар ҳам сўйишга мажбур бўлишади. Шариат бўйича уларнинг сўйишлари мумкинми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Уламоларимиз сўйилган жонлиқни ҳалол бўлиши учун сўйувчи агар ёш бўлса, сўйишга қодир бўлиши ва унга ақли етиши шарт қилинади. Шунинг учун агар шогирдларингиз балоғатга етган ва мусулмон бўлса, уларнинг сўйишида мутлақо муаммо йўқ. Агар балоғатга етмаган бўлса-йу, лекин сўйишга қудрати етиб, унинг қонун-қоидаларини биладиган ва ҳайвонни сўйиш билан ҳалол қилинишига ақли етса, уларнинг сўйган ҳайвонлари ҳам ҳалол ҳисобланади. Агар балоғатга етмаган ёшларнинг сўйишга ва “басмала” айтишга ақли етмаса, сўйган ҳайвони ҳалол бўлмайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда бундай дейилган:

فَمِنْهَا أَنْ يَكُونَ عَاقِلًا فَلَا تُؤْكَلُ ذَبِيحَةُ الْمَجْنُونِ وَالصَّبِيِّ الَّذِي لَا يَعْقِلُ فَإِنْ كَانَ الصَّبِيُّ يَعْقِلُ الذَّبْحَ وَيَقْدِرُ عَلَيْهِ تُؤْكَلُ ذَبِيحَتُهُ

“Сўйувчидаги шартлардан бири ақли расо бўлишидир. Шунга кўра сўйишга ва басмалани айтишга ақли етмайдиган ёш бола ва мажнуннинг сўйган ҳайвонини еб бўлмайди. Агар ёш бола шариатга мувофиқ сўйишни биладиган ва тўғри сўя оладиган бўлса, у сўйган ҳайвонни ейиш мумкин” (“Бадоеъ ус-саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.   Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар