ЁЛҒИЗ ЎҚУВЧИНИНГ ТАКБИР АЙТИШ УСЛУБИ

ID: 3853

02.11.2025

176

Савол:

Ассалому алайкум. Пешин ва аср намозларининг 4 ракат фарзини ёлғиз ўқиётган киши "Аллоҳу акбар", "самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ", "Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ" каби такбирларни махфий айтиши керакми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ёлғиз намоз ўқувчи киши такбирлар, тасмиъ ("Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ" лафзи) ва саломни ўзи эшитадиган даражада, яъни махфий айтиши керак. Буларни ошкора айтиш фақатгина жамоатга эшиттириш зарурати бўлган имомга хосдир.

"Дуррул мухтор" китобида бу ҳақда шундай дейилган:

(وَجَهْرُ الْإِمَامِ بِالتَّكْبِيرِ) بِقَدْرِ حَاجَتِهِ لِلْإِعْلَامِ بِالدُّخُولِ وَالِانْتِقَالِ. وَكَذَا بِالتَّسْمِيعِ وَالسَّلَامِ. وَأَمَّا الْمُؤْتَمُّ وَالْمُنْفَرِدُ فَيُسْمِعُ نَفْسَهُ

"(Имомнинг) намозга кириши ва (бир рукндан иккинчисига) ўтишини билдириш учун эҳтиёжига қараб такбирни ошкора айтиши (суннатдир). Тасмиъ ва саломда ҳам шундай. Аммо иқтидо қилувчи ва ёлғиз ўқувчи эса, (фақат) ўзига эшиттиради". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар