Ассалому алайкум, домла. Қайси намозларни ёлғиз ўқиганда жаҳрий, яъни овоз чиқариб ва қайсиларини махфий, яъни ичида ўқилади?
Ваалайкум ассалом. Ёлғиз намоз ўқувчи киши бомдод, шом ва хуфтон намозларининг фарзини жаҳрий ёки махфий ўқишда ихтиёрлидир, бироқ жаҳрий ўқигани афзал. Пешин ва аср намозларида эса қироатни ичида қилиш лозимдир.
Нафл ва суннат намозлари кундузи ўқилса, махфий ўқиш лозим. Тунги нафлларда эса киши ихтиёрли бўлиб, агар ҳеч кимга халақит бермаса, овоз чиқариб ўқиши мумкин. Валлоҳу аълам.