ЁЗМА РАВИШДА БЕРИЛГАН ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?

ID: 5691

31.12.2025

369

Савол:

Эрим Telegram орқали «Бир талоқсиз», деб ёзди. Ушбу вазиятда талоқ тушган ҳисобланадими?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр аёлига "бир талоқсан”, деган бўлса, бир талоқ ражъий тушади. Ражъий талоқда никоҳ ришталари токи идда тугамагунча узилмайди. Эри идда ичида хотинига, қайта никоҳ ўқитмасдан ҳам, "қайтиши" мумкин (агарчи хотин рози бўлмаса ҳам). "Қайтиш" дегани "сенга қайтдим" дейиш билан ёки жинсий алоқа, ё шаҳват билан ушлаш каби ишлар билан бўлади.

Агар "бир талоқ қилдим", дегандан кейин идда муддати ўтиб кетса, ражъий талоқ боин талоққа айланиб, хотинни никоҳсиз қайтиб ололмайди. Ражъий талоқларнинг сони учтага этиши билан эр-хотин бутунлай ажрашади. Токи хотин бошқа эрга тегиб, тўлақонли жинсий ҳаётни яшаб, ундан талоғини олмагунча, аввалги эрига ҳалол (никоҳлаб) бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Талоқ икки мартадир" — деб огоҳлантирган (Бақара сураси 229-оят). Учинчиси эр-хотинни бутунлай ажрашишига сабаб бўлади ("Фатҳу бобил иноя" ва "ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" номли китоблар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар