ЯҚИН ДУГОНАГА ҒИЙБАТ ҲАҚИДА АЙТИШ ЧАҚИМЧИЛИККА КИРАДИМИ?

ID: 4478

24.11.2025

55

Савол:

Ассалому алайкум! Менинг 18 йиллик ҳам дугонам бор. У билан мактабда 11 йил бирга ўқиганмиз. Ҳозир ҳам бошқа институтларда ўқисакда, жуда яқинмиз. Дугонам менга қариндош бўлади – амманинг қизи. Дугонам ҳақида қариндош-уруғларимиз ҳар хил гаплар гапиришмоқда (дангаса, кибрли...). Шу гапларни мен унга айтсам, "Ўзингни тўғрила, сен ҳақингда шунақа дейишмоқда", десам, мен чақимчи бўлиб қолмайманми? Жавобингиз учун раҳмат. Агар саволим ноўрин бўлган бўлса вақтингизни олган бўлсам узр сўрайман! Ўзим учун билишим керак деб ўйладим.

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Агар гапни "фалончилар сен ҳақингда шундай деди" деб этказсангиз ва бу уларнинг ораси бузилишига сабаб бўлса, бу шариатда ҳаром қилинган чақимчилик ҳисобланади.

Гап ташувчи бўлиб қолмаслик учун қариндошларнинг гапини нақл қилмай, дугонангизга камчиликларини ҳикмат ва юмшоқлик билан, ўз номингиздан насиҳат қилиб тушунтиришингиз мақсадга мувофиқдир. Зеро, мўмин киши биродарининг айбини юзига солмайди, балки уни тузатишга холис ёрдам беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар