Ярим автомат кир ювиш машинасида ювилган кийимларнинг ҳукми қандай? Масалан, бирорта кийимда нажосат бўлса, шу нажосат бошқа кийимларни ва кир машинадаги сувни ҳам нопок қилмайдими?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда кийимдаги нажосат сувга ўтгани учун, ўша сув ва унга солинган бошқа кийимлар нопокка айланади. Аммо ювиш жараёнидан сўнг барча кийимлар тоза сувда 3 маротаба яхшилаб чайилиб, сиқилса ва нажосатнинг белгилари қолмаса, улар тўлиқ покланади. Шунинг учун, ярим автомат кир машинасидан фойдаланишда, асосий эътиборни кийимларни тоза сув билан яхшилаб чайиб олишга қаратиш лозим. Валлоҳу аълам.