ЮМШОҚ ЎЙИНЧОҚЛАР САВДОСИ ВА ҚИМОР АППАРАТЛАРИ

ID: 6499

24.01.2026

98

Савол:

Ассалому алайкум. Юмшоқ ўйинчоқ ишлаб чиқарамиз. Ҳозирги кунда ўйинчоқ ютиб оладиган ўйин аппаратлари кўпайди. Шу сабабли харидорларимиз асосан шу аппарат эгаларидан ташкил топган. Агар бу ўйинда қимор аломати бўлса, биз уларга ўз ўйинчоқларимизни сотишимиз жоизми?

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Ҳозирги кунда кенг ёйила бошлаган, тутқич шаклидаги ўйинчоқ ютиш аппаратлари қимор ҳукмида бўлгани учун, уларга маҳсулот этказиб бериш гуноҳ ишни ривожлантиришга ёрдам бериш ҳисобланади. Шу боис, харидор ўйинчоқни аниқ қимор учун ишлатишини билсангиз, уларга сотиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар