ЭҲРОМДА ТИШ ПАСТАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?

ID: 267

04.04.2025

89

Савол:

Эҳромдаги киши тиш пастасидан фойдаланиши жоизми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Эҳромда таъқиқланган нарсалардан бири — хушбўйликлардан сақланишдир. Ҳатто фуқаҳоларимиз хушбўй нарсани истеъмол қилиш ҳам жоизмаслигини таъкидлаганлар.

Лекин тиш пастасига аралаштирилган хушбўйлик миқдори кўп бўлмагани сабабли эҳром ҳолатида тиш йувиш садақа  ёки қурбонликни вожиб қилмасада, макруҳ бўлади ("Фатавои раҳимийя" китоби).

Демак, зарурат бўлмаса, эҳромдаги киши тиш пастасидан фойдаланмагани мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар