Эҳром ҳолатида райҳонни ҳидлаб қўйдим. Нима бўлади, бирор нарса лозим бўладими?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар эҳромдаги инсон райҳон ёки шу каби хўшбўй нарсани ҳидласа, бу макруҳ бўлади. Лекин унинг зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди. Бу борада “Бадоиус саноиъ” китобида шундай келади:
وَيُكْرَهُ لِلْمُحْرِمِ أَنْ يَشُمَّ الطِّيبَ وَالرَّيْحَانَ كَذَا رُوِيَ عَنْ ابْنِ عُمَرَ وَجَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّهُمَا كَرِهَا شَمَّ الرَّيْحَانِ لِلْمُحْرِمِ ، وَعَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّهُ لَا بَأْسَ بِهِ ، وَلَوْ شَمَّهُ لَا شَيْءَ عَلَيْهِ عِنْدَنَا
“Еҳромдаги киши хушбўйлик ёки райҳонни ҳидлаши макруҳдир. Ибн Умар ва Жобир розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинишича, улар эҳромдаги кишининг райҳонни ҳидлашини макруҳ санашган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу эса зарари йўқ деганлар. Уни ҳидласа зиммасига ҳеч нарса вожиб бўлмайди”.
وَلَا يَلْزَمُهُ شَيْءٌ بِشَمِّ الرَّيْحَانِ وَالطِّيبِ وَالثِّمَارِ الطَّيِّبَةِ مَعَ كَرَاهَةِ شَمِّهِ كَذَا فِي غَايَةِ السُّرُوجِيِّ شَرْحِ الْهِدَايَةِ
“Райҳон, хушбўйлик ва хушбўй меваларни ҳидлаш билан ҳеч нарса лозим бўлмайди. Лекин ҳидлаш макруҳ бўлади. Жумладан, “Ҳидоянинг шарҳи Ғоятус суружия”да ҳам шундай келган” (“Ал-Фатово ал-ҳиндийя” китоби). Валлоҳу аълам!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.