ЭҲРОМГА КИРМОҚЧИ БЎЛГАН АЁЛ ҲАЙЗ КЎРИБ ҚОЛСА

ID: 269

04.04.2025

163

Савол:

Ҳаж қилишда аввал умра қилиш мақсадида Зулҳулайфадан эҳромга кирмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса, қандай йўл тутади?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Ҳаж ёки умра қилмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса, албатта мийқотдан эҳромга кириши лозим бўлади. Эҳромга кириш учун поклик (таҳорат) шарт қилинмайди. Қолаверса, мийқот ҳудудидан эҳромсиз ўтиш жоиз эмас. Эҳромга кириб, Маккага етиб боргандан сўнг ҳайздан пок бўлгунча Масжидул ҳаромга киришдан сақланиб туради. Ҳайздан пок бўлгач, ғусл қилиб умра ёки ҳаж амалларини бажаради. Мўтабар манбалардан “Ҳидоя” асарида бу борада шундай дейилади:

وإذا حاضت المرأة عند الإحرام اغتسلت وأحرمت وصنعت كما يصنعه الحاج غير أنها لا تطوف بالبيت حتى تطهر

Агар аёл киши эҳромга кириш чоғида ҳайз кўриб қолса, ғусл қилади ва эҳромга кириб, ҳожилар қиладиган амалларни қилаверади. Лекин то ҳайздан пок бўлмагунча Байтуллоҳни тавоф қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар