Эр хотин ўртасида кўп баҳслар бўлиб туради. Лекин эр хотинига оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиши ҳақида шариатда нима дейилган?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволнинг жавоби ҳайз 10 кундан кейин, ёки 10 кундан ҳар қанча жаҳли чиқса ҳам, эркак аёлни ҳақорат қилмаслиги керак. Балки оилани сиёсати, адолати билан бошқариши лозим. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан аёлнинг эр устидаги ҳақлари сўралганда шундай деганлар:
أن تطعمها إذا طعمت وتكسوها إذا اكتسيت ولا تضرب الوجه ولا تقبح ولا تهجر إلا في البيت
"Ўзингиз таомлансангиз унга ҳам едиришингиз, кийинсангиз кийинтиришингиздир. Йузига урманг, ҳақорат қилманг, алоҳида ётсангиз (бу ишни фақат) уйда қилинг" (Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривоятлари).
Ўз ўрнида аёл киши ҳам ақл билан иш йуритиши, эркак уни уй-жой, едириш, кийинтиришни ўртача бажариб турган бўлса, янаям кўпроғини талаб қилавермаслиги керак. Қаноатли бўлиши, қийинчиликларга сабрли бўлиши, эрнинг розилигини олишни кўзлаши керак. Зеро ҳадиси шарифда:
أيما امرأة ماتت وزوجها عنها راض دخلت الجنة " رواه الترمذي
"Қайси аёл вафот этсайу эри ундан рози бўлса, жаннатга киради", дейилган. (Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.