Эр вафот қилгач аёл маҳрдан кечиши мумкинми?
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Мумкин, қачонки аёл бунга мажбурланмаса. Яъни эр вафот қилгач, аёл ўз розилиги билан, атрофдаги кишиларнинг тарғиботисиз ўз ихтиёри билан маҳрдан кечса, бу шаръан жоиз бўлади.
ولا بد في صحة حطها من الرضا حتي لو كانت مكرهة لم يصح
“Аёл киши маҳрдан кечишлигида унинг рози бўлишлиги шарт. Агар аёл буни мажбуран бажарса, тўғри эмас”. (Баҳрур ройиқ, бобул маҳр 3 жилд, 264 бет). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.